Оғир хасталикка чалинган болалар учун 1 миллиард сўм маблағ йиғилди
Кичик ижодкорларнинг улкан мақсад йўлидаги бирлашиши жамиятимиздаги энг олижаноб ташаббуслардан бирига айланди.
Маълумки, яқинда Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри майдонида “Моҳир фортепианочи” танлови ғолиблари иштирокида йирик хайрия концерти бўлиб ўтган эди.
Қувонарлиси, ушбу концерт чипталари сотувидан жами 1 миллиард сўм маблағ йиғилди.
Ушбу йиғилган барча маблағлар оғир хасталик билан мардона курашаётган болажонларнинг даволанишига кўмаклашиш ва уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказига тўлиқ ўтказиб берилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА