Оғир атлетика: 2026 йилдан Ўзбекистон чемпионатлари янги тартиб асосида ўтказилади
Мамлакатимизда рақамлаштириш, электрон ҳужжат юритиш тартибида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида спорт мусобақаларини ташкил этишда шаффофликка эришилмоқда.
Куни кеча Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси жорий йилдан бошлаб мамлакат чемпионатларини ташкил этиш, иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳужжатларни топшириш жараёнлари тубдан янгиланганлигини эълон қилди.
Эндиликда республика миқёсидаги барча мусобақаларда иштирок этиш учун спортчилар ва жамоалар фақат электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилиши белгиланди.
Мусобақа иштирокчиларининг талабномалар “ERP sport” ҳамда u-entry.uz платформалари орқали белгиланган тартибда топширилиши назарда тутилди.
Мазкур тартиб мусобақаларни ташкил этишда шаффофликни таъминлаш, ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш ҳамда тартиб-интизомни кучайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Т. Рўзиев, ЎзА