ОФК Кубоги. "Насаф" "Аҳал"ни Қаршида кутадиган бўлди
Деярли ҳар куни пандемия шароитидан келиб чиқиб иш тутуётган, қатор ўзгартиришлар қилаётган Осиё футбол Конфедерацияси ҳатто ОФК кубогига доир ҳам янгиликларни эълон қилди.
Унга кўра ОФК Кубоги саралаш ўйинларида иштирок этган Марказий минтақанинг икки гуруҳи ғолиблари "Насаф" (Ўзбекистон) ва "Аҳал" (Туркманистон) ўртасидаги ўйин Қаршида ўтказиладиган бўлди.
Аслида бу икки учрашув икки майдонда – уй ва сафар тизимида ташкил этилиши олдиндан белгиланганди. Хайриятки, ОФК қарори бизнинг фойдамизга ишлади - 25 август куни “Насаф” “Аҳал”ни Қаршида, ўзининг “Марказий” стадионида қабул қилади. Мазкур ўйин ғолиби ОФК кубоги ярим финалига йўлланма олади.
Айнан пандемия туфайли “G”, “H” ва “I” гуруҳи баҳслари бутунлай бекор қилинди. Бугун, шунингдек, ОФК кубоги плей-офф баҳсларига қуръа ташлаш маросими ўтказилиши керак эди. ОФК қарорига кўра, қуръа тахминан 4 августга қолдирилди.
ЎзА