Одил судлов акадeмияси халқаро рeйтингдан ўрин эгаллади
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси халқаро миқёсдаги муҳим натижани қайд этди.
Академия “UI GreenMetric World University Rankings - 2026” халқаро рейтингида 110 давлатнинг 2 мингдан ортиқ олий таълим муассасаси орасида 901-ўринни эгаллаб, ТОП-1000 таликдан жой олди.
Мазкур натижа Академиянинг барқарор ривожланиш, замонавий таълим муҳити ва экологик масъулият йўналишларидаги фаолияти халқаро рейтинг мезонлари асосида баҳоланганини кўрсатади.
Энг муҳими, Академиянинг ушбу нуфузли халқаро рейтингда қайд этилиши унинг халқаро таълим маконидаги ўрни ва танилиши кенгайиб бораётганини ифодаловчи муҳим натижалардан биридир.
Н.Абдураимова,
ЎзА