Обод маҳалла сари дадил қадамлар
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Учқўрғон туманининг олис ҳудудларидан бири — Қўғай ўлмас маҳалласида «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» дастури доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бошланди.
Айни пайтда маҳаллада пиёдалар ва соғломлаштириш йўлаклари барпо этилмоқда. Ичимлик суви ва электр тармоқлари янгиланиб, ички кўчаларни асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.
[gallery-30817]
Лойиҳа доирасида маҳаллада аҳоли учун қулай муҳит яратиш билан бир қаторда, янги даромад манбаларини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари, савдо ҳамда тадбиркорлик объектларини барпо этиш режалаштирилган.
Бунинг натижасида янги иш ўринлари яратилиб, маҳалла аҳолисининг бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш учун қўшимча имкониятлар пайдо бўлади.
Қўғай ўлмасда бугун бошланган бунёдкорлик ишлари маҳалланинг замонавий қиёфасини шакллантириш, аҳоли учун янада муносиб турмуш шароитини яратишга хизмат қилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА