ОАВда ХАМАС етакчиси ҳалок бўлгани айтилмоқда
Жаҳон оммавий ахборот воситалари Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хания бугун тунда Теҳронда ўлдирилгани ҳақида ёзмоқда. “Al-Arabiya” нашри таъкидлашича, ҳалокат юқори мартабали мулозим тунаган бинога зарба берилиши оқибатида келиб чиққан.
Манбалар “Хания айнан ўзига қарата, аниқ нишонга олиб йўналтирилган ракетадан, маҳаллий вақт билан 2.00 да йўқ қилинган”ини тасдиқлаган.
ХАМАС ҳам ўз навбатида Хания ҳалок бўлганини маълум қилди. Ҳаракат баёнотида етакчи Эрон янги Президенти инаугурация маросимида қатнашгандан сўнг, ушбу мамлакатдаги ўз қароргоҳига Исроил томонидан йўлланган ҳаво зарбаси туфайли ўлдирилгани таъкидланган.