ОАВ вакиллари “Медиа лига”да тўп сурди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси ташаббуси билан “Ёшлар ойлиги” доирасида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб вилоятда фаолият юритаётган ОАВ ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича “Медиа лига” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада туман ҳокимликлари ва вилоят ташкилотлари ахборот хизмати ходимлари, таҳририятлар вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этди.
[gallery-18014]
Муросасиз ва қизиқарли баҳсларга бой мусобақанинг якуний натижаларига кўра, блогерлардан тузилган “INFINITY” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. “Халқ иродаси” газетаси ходимлари иккинчи ҳамда вилоят медиа департаменти жамоаси учинчи ўринга сазовор бўлди.
Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА