Нью-Жерсида фуқаро лотереядан 847 миллион доллар ютди
АҚШнинг Нью-Жерси штатида сотиб олинган лотерея чиптасига 847 миллион доллар ютуқ чиқди. Бу Америка “Powerball” лотереяси тарихидаги тўққизинчи энг йирик жекпот. Воқеа ҳақида WABC телеканали хабар тарқатган.
Маълумотга кўра, омадли чипта Монтвейл шаҳридаги “Wegmans” супермаркетида сотилган. Ўйинчи барча олти рақам – 15, 34, 41, 53, 56 ва “Powerball” сийлов (бонус) рақами – 21 ни мослаштирди.
Ғолибнинг шахси номаълум. Штат қоидасига кўра, ютуқни олиш учун қуръа ташланган санадан бошлаб бир йил вақт бор.
847 миллион долларни йиллик тўлов шаклида 29 йил давомида олиш ёки бир мартада 363,1 миллион доллар олиш мумкин.
Тарихан энг кўп “Powerball” жекпоти 2022 йил ноябрь ойида Калифорнияда харид қилинган бир чипта билан ютиб олинган – 2,04 миллиард доллар.
С.Раҳимов, ЎзА