Нуронийлар йўл-йўриғига таяниб
Шу билан бирга туманда кексаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, саломатликларини муҳофаза қилиш мақсадида “Саломатлик учун беш минг қадам” акцияси ташкил этилди.
Тошкент вилояти Қибрай туманида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан “Кексалар ҳафталиги” дастури доирасида «Жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишда кекса авлод вакилларининг ўрни» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш борасида қабул қилинган фармони ва қарорлар, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан юртимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” дастури доирасида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари, маънавий-маърифий учрашувлар, чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ва хайрия акцияларининг аҳамияти юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилди.
Жамият равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, маънан ва жисмонан баркамол фарзандларни тарбиялаб вояга етказган, оилада ҳам, жамиятда ҳам муносиб обрў-эътиборга эга кекса авлод вакилларининг ёшлар тарбиясига масъуллиги, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш борасидаги вазифалари юзасидан фикрлашилди. Бу борада туманда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Ҳафталик доирасида туман соғлиқни сақлаш бўлимининг малакали ходимлари томонидан ногиронлиги бор кексалар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилиб, кўрик натижаларига кўра даволанишга муҳтож бемор кексаларга республика ва вилоят тиббиёт муассасаларига йўлланмалар берилди. 20 нафардан ортиқ кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга совғалар тарқатилди.
Шу билан бирга туманда кексаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, саломатликларини муҳофаза қилиш мақсадида “Саломатлик учун беш минг қадам” акцияси ташкил этилди.

