Нуроний устозлар тажрибаси – бебаҳо мерос
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Бекзод Тошпўлатов узоқ йиллар таълим соҳасида самарали фаолият юритган бир гуруҳ фахрий устозлар билан учрашди.
Самимий мулоқот давомида нуроний педагогларнинг кўп йиллик меҳнат фаолияти, таълим-тарбия ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда ёш авлод камолотидаги хизматлари ҳақида сўз юритилди. Уларнинг бой тажрибаси, ҳаётий сабоқлари ва қимматли маслаҳатлари бугунги педагоглар учун муҳим мактаб вазифасини ўташи таъкидланди.
[gallery-31746]
Учрашувда устозлик касбининг масъулияти, авлодлар давомийлигини таъминлаш ва таълим соҳасида йиллар давомида шаклланган илғор тажрибаларни ёш педагогларга етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида таълим-тарбия йўлидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, соҳа ривожига қўшган ҳиссаси учун фахрий устозларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА