Нукусда сайёр қабул ўтказилди
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова томонидан Нукус шаҳрида фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул жараёнида фуқароларнинг президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятига оид савол, таклиф ва мурожаатлари тингланди. Ота-оналар ўқув жараёнини ташкил этиш, дарслар сифати ва таълим самарадорлигини ошириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини бевосита раҳбарга билдириш имконига эга бўлди.

Сайёр қабул давомида келиб тушган айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Хусусан, фарзандлари таълим олаётган мактабнинг яшаш жойидан узоқлиги юзасидан билдирилган мурожаатлар кўриб чиқилиб, ўқувчиларни яқинроқ ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўтказиш масаласи ҳал этилди.

Натижада ўқувчилар эндиликда ўз яшаш манзилига яқин бўлган ихтисослаштирилган мактабларда таълим олиш имконига эга бўлди.

Вақт талаб қиладиган масалалар юзасидан масъулларга топшириқлар берилган.

Бу каби сайёр қабуллар ўқувчи ва ота-оналарнинг таклифларини коллаборация қилиш орқали таълим сифатини ошириш имконини беради.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири