Ноёб жонивор табиатга қайтарилди
Шофиркон туман инспекцияси ходимлари томонидан Олакузан «Боғи афзал» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи коллектор атрофига қўйиб юборилди.
Бухоро вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Шофиркон тумани «Боғи афзал» маҳалла фуқаролар йиғини Боғиқўрғон қишлоғида яшовчи фуқаро Т.Ш томонидан Олакузан ҳайвони ушланганлиги ҳолати аниқланган.
Халқаро ҳамда Ўзбекистон қизил китобига киритилган мазкур ҳайвон заиф, камайиб бораётган тур ҳисобланади. Қизилқум чўли, Устюрт ясси текислиги, Мирзачўл ва Қарши чўли, Ғарбий Тян-Шан ва Помир-Олой тоғ тизмаларининг тоғ ёнбағирлари ва юқори камарлари, Сурхондарёнинг қуйи қисми, Оҳангарон дарёсининг юқори қисмида учрайди. Мазкур жонивор кемирувчилар билан озиқланиб, табиатда санитар вазифани бажаради.
Шофиркон туман инспекцияси ходимлари томонидан Олакузан «Боғи афзал» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи коллектор атрофига қўйиб юборилди.