Нотариус нега қаллобликда айбланди?
Адлия вазирлиги эса бунинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтмоқда.
Адлия вазирлиги эса бунинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтмоқда.
Ижтимоий тармоқларда “Сариосиё тумани нотариуси Даврон Жумаев Муҳаммадий Мирза-Анвар исмли шахс билан тил бириктириб, бир аёлга тегишли уй-жойни ўзлаштириб олаётгани”га оид материал тарқалди.
Ушбу маълумотлар қанчалик тўғри, аслида нима бўлган эди?
Адлия вазирлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, мазкур масала юзасидан Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси тезкор ўрганиш ўтказган.
“Сотувчи” Х.К. ва “Сотиб олувчи” У.М.лар ўртасида Сариосиё туманида жойлашган ушбу уй-жой олди-сотди шартномаси имзоланган. Мазкур шартнома собиқ Сариосиё тумани давлат нотариал идораси нотариуси Д.Жумаев томонидан уч йил аввал расмийлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатларга кўра, Сариосиё тумани давлат нотариал идораси томонидан уй-жой олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун сотувчи Х.К.нинг уй-жойда рўйхатда турувчи фарзандлари томонидан уй-жойни сотишга розилик аризалари олиниб, 2017 йил 30 майда нотариал тартибда тасдиқланган.
Сариосиё тумани давлат нотариал идораси нотариуси Д.Жумаев томонидан 2017 йил 30 майда қайд этилган уй-жой олди-сотди шартномаси ва реестр китобида фуқаро Х.К. исм-фамилиясини тўлиқ ёзиб имзолаган.
Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2019 йил 29 апрелдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар Х.К.нинг жавобгарлар Сариосиё тумани давлат нотариал идораси ва У.М.га нисбатан “Олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳақида”ги даъвоси рад этилган.
Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилояти суди кассация инстанциясининг 2020 йил 5 мартдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Фуқаро Х.К.нинг фарзанди Г.И. билан телефон орқали суҳбат ўтказилди. Аниқланишича, мазкур уй-жой билан боғлиқ гаров шартномаси расмийлаштирилмаган.
Бундан келиб чиқадики, ушбу масалада нотариуснинг қаллобликда айблангани ҳақиқатга тўғри келмайди.