Норов Ғуломжон Мирзоғолиб ўғлининг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Карьерда ишлаш жараёнларини математик моделлаштириш: асосий параметрларни таҳлил қилиш, оптималлаштириш ва прогнозлаш” мавзусида
Норов Ғуломжон Мирзоғолиб ўғлининг 04.00.17 – “Кончиликда физик жараёнлар” ва 05.01.07 – “Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи” (техника фанлари) ихтисосликлари бўйича “Карьерда ишлаш жараёнларини математик моделлаштириш: асосий параметрларни таҳлил қилиш, оптималлаштириш ва прогнозлаш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ишининг ҳимояси Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.T.02.07 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 24 апрель куни соат 14:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100095, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 2 уй.
Тел./факс: (99871) 207-44-40
e-mail: tstu_info@tdtu.uz