Норимова Гулжахон Комилжон қизининг биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Самарқанд шаҳри дендрофлораси микромицетлари” мавзусида
Норимова Гулжахон Комилжон қизининг 03.00.05 – Ботаника ихтисослиги бўйича “Самарқанд шаҳри дендрофлораси микромицетлари” мавзусидаги биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.B.09.10 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 7 май куни соат 15:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони 15-уй. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, Биокимё институти фаоллар зали.
Tел.: (+99866) 239-11-40, (+99866) 239-18-92; факс: (+99866) 239-11-40
e-mail: rektor@samdu.uz