Ноқонуний товарлар фош бўлди
Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Автоулов юкхонасида масъулияти чекланган жамияти номига олиб келинаётган юклар орасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 2,1 миллиард сўмлик жами 746 дона аввал фойдаланишда бўлган авто эҳтиёт қисмлари борлиги маълум бўлди. Яна бир ҳолатда, ушбу постга қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганда, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, қиймати 1,5 миллиард сўмлик жами 578 дона аввал фойдаланишда бўлган авто эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА