Ноқонуний товарлар аниқланди
Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона комплексига кириб келган юк автомашинаси тегишли тартибда инспекцион-кўрик мажмуаси ёрдамида сканер қилинди.

Натижада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 440 миллион сўмлик “Полиэтилин” товарлари борлиги аниқланди. Худди шундай божхона қоидабузарлиги юртимизда фаолият юритиб келаётган МЧЖ номига келган товарлар божхона кўригидан ўтказилаётган вақтда ҳам такрорланди. Унда юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган, умумий қиймати 880 миллион сўмлик товарлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА