Президент Шавкат Мирзиёев янги чақириқ Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида иштирок этмоқда.

Бугунги кунда имконияти чекланган болаларнинг аксарияти ижтимоий муҳитдан ажралган ҳолда таълим олмоқда. Уларнинг умумтаълим мактабларига қатнаши учун тўсиқсиз муҳит ва зарур шароит яратилади, махсус педагог ва психологлар жалб қилинади.

Жамиятимизда болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари учрамоқда.

Президент маданиятимизга хос бўлмаган бундай иллатларга қарши муросасиз муносабатда бўлишимиз ва аёвсиз курашишимиз шартлигини таъкидлади. Бу масала шахсан Президент назоратида бўлади.

Шу боис, яқинда, боланинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни  ва қадр қимматига тажовуз қиладиган, жисмоний ва руҳий азоб етказиши мумкин бўлган барча ҳолатларда давлат томонидан тегишли ҳуқуқий ва ижтимоий чоралар кўрилиши қонун билан мустаҳкамлаб қўйилди.

Прокуратура органлари зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича таъсирчан чораларни янада кучайтириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга мослашувини таъминлаш учун ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўлами кенгайтирилади