Ногирон фуқаролар ҳолидан хабар олинди
Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича барча имкониятлар ҳамда ҳуқуқий кафолатлар яратилган.
Касби туманида ҳам туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамда туман прокуратураси томонидан ногиронлиги бор, ўзгалар эътибори ва парваришига муҳтож бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга ногиронлар аравачаси берилди.
Эътибор ва ғамхўрликдан кўнгиллари тоғдек кўтарилган диллар қўлларини дуога очиб, шукроналик келтирди.
Ўлмас Баротов, ЎзА.