Нобудгарчиликка йўл қўйилмайди
Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 96 фермер хўжалиги айни кунларда ғалла ҳосилини Ромитан дон қабул қилиш ва уруғчилик шохобчасига пешма-пеш етказиб бермоқда.
Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 96 фермер хўжалиги айни кунларда ғалла ҳосилини Ромитан дон қабул қилиш ва уруғчилик шохобчасига пешма-пеш етказиб бермоқда.Шохобчада ўрим-йиғим мавсумига пухта тайёргарлик кўрилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган. Ғаллани саралаш ускуналари, бирламчи ўт ўчириш воситалари билан таъминланган. Лабораторияда таҳлил ишлари сифатли амалга оширилмоқда.