НКМК ёшлар боғлари яратилди
Бепоён Қизилқум чўлларига баҳор келди...

Она табиат ўйғониши, фусункор фасл таровати бутун оламни яшнатиб, халқимизни боғ-роғлар яратишга чорлаяпти. Фусункор фаслда Навоий кон-металлургия комбинати ёшлари Навоий шаҳри, Зафаробод қўрғони ва Томди туманида жами 30 гектарлик НКМК ёшлар боғини яратишга бел боғлади.
Жумладан, Навоий шаҳрида 2 гектарлик майдонга 1 минг 400 туп олма, Зафаробод қўрғонида 20 гектарлик майдонга чўл иқлимига чидамли 16 минг туп тут ва қайрағоч кўчатлари, Томди туманида 8 гектарлик майдонга 5 минг тупдан ортиқ турли мевали дарахт ниҳоллари қадалди.
– Бугун республикамизнинг барча ҳудудларидаги каби Навоий вилоятида ҳам кўчат экиш ишлари қизғин тус олди. Комбинат ёшларини тобора кенгроқ қамраб олаётган “Green challenge” экочорлов акцияси доирасидаги хайрли ишларда шу кунлари минг нафарга яқин кўнгилли ёшларимиз иштирок этиб, Навоий шаҳри, Зафарабод қўрғони ва Томди туманида махсус техникалар имкониятларидан фойдаланиб, 22,5 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазди.
Албатта, чўлда боғ яратиш осон эмас. Комбинат ёшлари томонидан ҳудудлар иқлимига мос танланган ниҳоллар ўтқазилган майдонлар эртага кўркам боғ-роғларга, халқимизнинг сўлим масканларига айланишига ишонамиз, бунга ҳисса қўшаётганлигимиздан мамнунмиз, - дейди НКМК ёшлар етакчилари Кенгаши раиси Санжар Раджабов.
Ҳа, Наврўз байрами олдидан комбинат ёшлари ташаббуси билан амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари аҳолининг экологик маданиятини ошириш билан бирга, ҳудудларга кўркамлик, одамлар дилига хушнудлик, баҳорий кайфият олиб кириши билан аҳамиятлидир.

НКМК Матбуот маркази