Никоҳ шартномаси – мулк ҳуқуқи кафолати
Нукусда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон Нотариал палатаси ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Никоҳ шартномаси – мулк ҳуқуқи кафолати” мавзусида акция бўлиб ўтди.
Акция давомида малакали нотариуслар томонидан ёшларга никоҳ шартномасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича тушунчалар, мулкий ва номулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, нотариал ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида бепул ҳуқуқий маслаҳат берилди.
[gallery-8400]
Тадбирда мавзу юзасидан турли тарғибот материаллари тақдим этилди. Никоҳ шартномаси тузиш тўғрисида слайд, видео-ролик кўринишидаги маълумотлар намойиш этилди.
Акция иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА