Нигерияда 27 нафар ўқувчи ўғирлаб кетилди
Нигериянинг Нигер штати Кагара шаҳарчасидаги мактабга бир гуруҳ қуролланган шахслар ҳужум қилиб камида 42 киши, жумладан 27 нафар ўқувчини ўғирлаб кетган, деб хабар қилади Nation газетаси штат губернатори берган маълумотга таяниб.
Воқеа содир бўлгандан кейин, ғойиб бўлганларни қидириш учун зудлик билан мазкур штатга полиция ва армия жўнатилди. Ҳукумат қатор туманлардаги бошқа мактабларни ҳам ёпишга буйруқ берган.
Штат губернатори Абубакар Сани-Беллонинг омавий ахборот воситаларига маълум қилишича, жангарилар жами 42 кишини ўғирлашган. Бир ўқувчи жангарилар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган.
Хабарда мактабда жами 650 га яқин ўқувчи бўлгани айтилмоқда.