Неймар Барселонани судга берди
Маълум бўлишича, бразилиялик футболчи, "ПСЖ" ҳужумчиси Неймар Каталониянинг "Барселона" клубини яна судга берди.
Маълум бўлишича, бразилиялик футболчи, "ПСЖ" ҳужумчиси Неймар Каталониянинг "Барселона" клубини яна судга берди.
Неймар "Барселона" жамоасидан кетганидан сўнг клуб унга маошининг бир қисмини шу кунга қадар тўламаган ва футболчи судга мурожаат қилган.
У суд орқали "Барса" билан шартномани узайтиргани учун бонус пуллари ва вақтида тўланмаган маошнинг фоизларини ундириб олмоқчи. Умумий ҳисобда каталонияликларнинг қарзи 3,5 миллион еврони ташкил этади.
Неймар "Барселона"ни мутлақо адолатсизликда айблаб, "ПСЖ"га ўтиб кетгани учун атайин пуллар берилмаяпти, деб таъкидламоқда.
"Барселона" тегишли пулларни тўлаб беришга ваъда берган, аммо келишувни бузган.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумнинг ёз ойида каталонияликлар Неймарни таркибга қўшиб олганида, у даъволарини қайтариб олмоқчи бўлган.