Непал собиқ бош вазири ва ички ишлар вазири ҳибсга олинди
Непал собиқ бош вазири Шарма Оли ва ички ишлар вазири Рамеш Леҳак полиция томонидан ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда “Euronews” нашри.
Таъкидланишича, ҳибсга олиш Балендра Шаҳ янги бош вазир сифатида қасамёд қилганидан бир кун ўтиб амалга оширилган. Махсус комиссия собиқ бош вазирни ўтган йил мамлакат ичида содир бўлган оммавий норозиликлар вақтида намойишчиларга нисбатан куч ишлатишда айбламоқда.
Ўша пайтдаги намойишларда қурбонлар сони камида 76 нафарга етганди. Шу воқеалардан кейин Шарма Оли лавозимидан истеъфога чиқишга мажбур бўлган эди.
Полиция маълумотига кўра, собиқ бош вазир ва ИИВнинг собиқ раҳбари Катманду шаҳридаги полиция бошқармасида сақланмоқда ва яқин кунларда судга олиб борилади.
Олининг адвокати ҳибсга олишни “асоссиз” деб атаб, мижозининг терговдан яшириниши эҳтимоли йўқлигини таъкидлади.
Ў.Алимов, ЎзА