“Нефтчи“ - халқаро мусобақа ғолиби
Фарғонада 19-21 октябрь кунлари анъанавий “Фарғона водийси кубоги“ халқаро футбол мусобақаси якунланди.
Фарғонада 19-21 октябрь кунлари анъанавий “Фарғона водийси кубоги“ халқаро футбол мусобақаси якунланди.
Мусобақада Қирғизистон Республикасининг Боткен, Ўш ҳамда Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти, шунингдек, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг профессионал клублари ва ёшлар футбол жамоалари иштирок этди.

Мазкур учрашувнинг финал учрашуви қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Мусобақанинг бош соврини учун Фарғонанинг “Нефтчи“ ва Қирғизистоннинг “Нур-Баткен“ жамоалари ўзаро куч синашишди.
Кескин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган учрашувда фарғоналиклар Мансур Саидов ва Дилшод Умурзақовларнинг киритган голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа кубогини қўлга киритишди.

Ғолиб жамоаларни тақдирлаш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев иштирок этди.