Назария ва амалиёт уйғунлигида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган муҳандислик-технология институтининг Енгил саноат технологияси факультети талабалари таҳсил давомида олаётган назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаши учун барча шароит яратилган. Хусусан, бу ерда ташкил этилган унитар корхонада талабалар инновацион технология асосида турли матолар ишлаб чиқармоқда.
Маълумот учун. Айни пайтда институтда 10 минг нафардан ортиқ талабага 450 га яқин профессор-ўқитувчи сабоқ бериб келмоқда.
[gallery-9932]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА