Навоийда янги корхона
Навоий шаҳрида полиэтилен идиш ва пластмасса маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Навоий инвест пласт” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.
Навоий шаҳрида полиэтилен идиш ва пластмасса маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Навоий инвест пласт” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.Президентимиз раҳнамолигида иқтисодиётни жадал ривожлантириш, янги ишлаб чиқариш тармоқларини ўзлаштириш, импорт ўрнини босадиган сифатли маҳсулотлар тайёрлашни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.
– “Ҳамкорбанк”дан олинган 92,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит эвазига полиэтилен ва пластмасса идишлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, – дейди “Навоий инвест пласт” раҳбари Ғайрат Шодиев. – Айни пайтда кенг фойдаланиладиган 19 турдаги идишлар ишлаб чиқармоқдамиз. Янги маҳсулот турларини ўзлаштириш бўйича изланишлар олиб борилаётир.