Навоийда монопол корхоналар борми?
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси фаолияти юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида ОАВ вакилларига таҳлилий маълумотлар тақдим қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси фаолияти юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида ОАВ вакилларига таҳлилий маълумотлар тақдим қилинди.
Навоий шаҳридаги “Коворкинг” марказида ўтказилган анжуман “15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ташкил этилиб, унда бошқарма бошлиғи Анвар Муҳаммадиев монополияга қарши курашиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама соҳасида олиб борилаётган ишлар, келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган вазифалар, соҳадаги муаммо ва янгиликлар хусусида гапириб ўтди.


Анжуман давомида вилоятдаги мавжуд монопол корхоналар сони ва уларни камайтириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам маълум қилинди. Бу борада бошқарма ҳамда журналистлар ҳамкорлигини кучайтириш масалалари муҳокама қилиниб, тегишли таклифлар ўртага ташланди.

