Навоийда “Медиа ҳафталик” тадбирлари давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Журналистлар уюшмаси ҳамкорлигида “Медиа ҳафталик” тадбирлари ўтказилмоқда.
Ҳафталикда интернет ва босма нашрлар, телевидение ва радио журналистлари, давлат идоралари матбуот котиблари, блогерлар ҳамда мобилографлар иштирок этмоқда. Малакали экспертлар томонидан замонавий медиа соҳасининг долзарб йўналишлари бўйича маълумотлар берилиб, амалий машғулотлар ва тажриба алмашиш жараёнлари ташкил этилди.
Тренинглар давомида иштирокчилар ислоҳотларнинг турли йўналишларини ёритишда янги ёндашувлар билан танишмоқда. Хусусан, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни таҳлилий ва таъсирчан тарзда ёритиш, сиёсий мавзуларни кенг жамоатчиликка тушунарли шаклда етказиш, медиа контент тайёрлашда замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
[gallery-29249]
“Медиа ҳафталик” тадбирлари изчил давом этмоқда.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА