Хатирчи тумани “Бинокор” маҳалласи ҳудудидаги “Интилганга толе ёр” фермер хўжалигида Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги туман бўлими ва туман Қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан 2025 йил ҳосили учун боғ қатор ораларига тўқсонбости экинлари экиш бўйича семинар ташкил этилди.

Навоий вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги масъул ходимлари, соҳага алоқадор ташкилот раҳбарлари ва ходимлари, тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этган семинарда мутасаддилар томонидан сабзавотларни экишдан то пишиб етилгунигача бўлган жараён ҳақида маълумот берилди.  

Шунингдек, туманнинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда очиқ майдонларга ва боғ-ток қатор ораларига тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экиш ва парваришлаш бўйича ҳам тавсия, кўрсатмалар берилди.

***

Бугунги кунда аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Амалдаги ислоҳотлар натижасида узоқ йиллар давомида ичимлик суви етиб бормаган чекка ҳудудлар ҳам босқичма-босқич ичимлик суви билан таъминланмоқда.

Жумладан, Нурота тумани Деҳибаланд маҳалласи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 4,3 км тармоқ тортилиб, маҳаллада истиқомат қилиб келаётган 400 нафарга яқин аҳоли хонадонлари марказлашган ичимлик суви тармоғига уланди.

***

Аҳоли хонадонларини иситишда замонавий энерготежамкор газ ёндиргичларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Боиси тежамкор газ ускуналари табиий газ сарфини камайтириш билан бирга истеъмолчиларнинг газ учун тўловида иқтисодий фойда келтиради.  

– Маънан эскирган қўлбола газ печларида бир ойлик газ сарфи 650 метр кубни ташкил этса, янги замонавий газ ёндиргичлари бир ойда, 340 метр куб газ сарфлайди, – дейди “Хатирчитумангаз” газ таъминоти бўлими етакчи муҳандиси Содиқжон Очилов. – Кўриниб турибдики, бир ойда 310 метр куб газ ёки қарийб 200 минг сўмдан зиёдроқ маблағ тежалади. Куз-қиш мавсумида эса 1860 метр куб табиий газ тежалишига эришилади. Янги замонавий тежамкор газ ёндиргичларнинг нархи эса 350-850 минг сўмгача. Демакки, бир ойда истеъмолчи тежамкор газ ёндиргич харажатларини тежаб қолинган табиий газ ва маблағ эвазига қоплаш имконига эга бўлади.  

Маҳаллалар кесимида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида замонавий энерготежамкор газ ёндиргичларидан фойдаланиш тўғрисида доимий равишда тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Ходимлар томонидан эса фуқароларнинг истагига кўра, янги харид қилинган замонавий газ ёндиргичлари ўрнатиб берилмоқда.

Бугунги кунда Хатирчи туманида ўрнатилган замонавий газ ёндиргичлари сони 1,6 мингтадан ошди. Бу борадаги ишлар эса давом этмоқда.

***

Навоий вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари Навоий давлат педагогика институтининг ёшлари билан учрашди. 

Учрашувда олийгоҳда айни пайтда фаолият юритаётган 18 та йўналиш ҳамда факультет координаторлари, “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи ва “Ёш туризм элчилари” Кенгаши аъзолари ҳамда талабалар иштирок этди.  

Унда 1-босқич талаба-ёшларининг ўқув жараёнига мослашишига кўмак бериш, талабаларни олий таълим муассасаси ҳамда ёшлар билан ишловчи ташкилотлар томонидан ўтказилаётган лойиҳалар, танловлар, яратилган имтиёзлар билан таништириш ҳамда 2024-2025 ўқув йилида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир сўнггида “Таништирув ҳафталиги” доирасида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остида ўтказилган 10 дан ортиқ лойиҳаларда фаол иштирок этган талабалар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

***

Навоий вилоятидаги шаҳар ва туман ҳудудларида ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши натижасида ҳосил бўладиган ис гази ва тутун қалинлиги миқдорини аниқлаш мақсадида “Тоза ҳаво” ойлиги ўтказилди.  

Тадбир давомида 12 минг 625 та ҳаракатдаги манбалардан атмосферага чиқарилаётган ташламалар миқдори текширилди. Шунингдек, дизель, бензин ва газ ёқилғисида ишлайдиган автотранспорт воситаси ҳайдовчиларига атмосферани муҳофаза қилиш бўйича кўрсатмалар берилиб, тушунтириш ишлари амалга оширилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда