Навоий вилоят судларида Наврўз
Юртимизнинг барча гўшаларида халқимизнинг азалий ва эзгу қадриятларини ўзида мужассам этган, она табиат ва одамлар руҳиятида юз берадиган яшариш ва янгиланишни тўла намоён қилиб келган Наврўзи олам кенг нишонланмоқда.
Бу байрам барча корхона ва ташкилотларда бўлгани каби Навоий вилояти судларида ҳам умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки кайфиятда нишонланди.

Бир томонда дошқозонларда миллий таомларимиз қайнаб турган бўлса, яна бир томонда фольклор ансамбллари томонидан баҳорий кайфият улашувчи куй-қўшиқлар айтилиб, рақсларга тушилди.
Бундан ташқари, миллийлигимизни намоён қилиш мақсадида суд биносида миллий либослар, турли хил буюмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Наврўз байрами арафасида судья ва суд ходимларининг дастурхонлари тўкин-сочин бўлишини таъминлаш ва уларнинг бозорга бориб ортиқча вақт кетказишларининг олдини олиш мақсадида вилоят суди биносида арзонлаштирилган қишлоқ қўжалиги ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, барча турдаги маҳсулотлар савдоси йўлга қўйилди.
Шу кунларда вилоятнинг барча ҳудудларида Наврўзи олам кенг тантана қилинмоқда.
А.Бўриев, ЎзА мухбири