Навоий образи санъатда: даврлар орасидаги мулоқот
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллигига бағишланган “Алишер Навоий. Даврлар мулоқоти” номли кўргазма ташкил этилди.
Кўргазма экспозициясида таниқли рассом, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Николай Шиннинг 40 га яқин график ва рангтасвир асарлари намойиш этилмоқда. Асарлар рассомнинг оила аъзолари томонидан тақдим этилган бўлиб, уларда Навоий шахсияти ва маънавий олами бадиий талқин этилган.
[gallery-27508]
Николай Шин Ўзбекистон тасвирий санъати ривожига салмоқли ҳисса қўшган ижодкорлардан бири ҳисобланади. Унинг ижодида Алишер Навоий образи маданий уйғунлик ва маънавий мулоқот рамзи сифатида намоён бўлади.
Кўргазма очилишида маданият ва санъат соҳаси вакиллари, рассомнинг оила аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Кўргазма асарлари орқали томошабин Навоийни маънавий йўлбошчи ва умуминсоний қадриятлар тарғибoтчиси сифатида англайди.
Камола Юсупова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА