Навбаҳор туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навбаҳор тумани ҳокимлигида Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси бошлиғи Шавкат Шаропов, туман ҳокими Алишер Рашидов ва вилоятдаги тижорат банклари раҳбарлари иштирокида ҳудуд тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбир давомида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, соҳани молиялаштириш, кредит ажратиш тартиби ва банк хизматлари сифатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Иштирокчилар билдирган таклиф ва мурожаатлар инобатга олиниб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалий чоралар белгиланди.
[gallery-30637]
Тадбирнинг асосий мақсади — тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятидаги тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат органлари билан банк тизими ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА