НАТО саммитининг Туркияга иқтисодий таъсири йилига 1,7 миллиард долларга баҳоланмоқда
7-8 июль кунлари бўлиб ўтадиган НАТО саммити Туркияга мезбон сифатида катта сиёсий ва иқтисодий фойда келтиради, деб ёзди Туркиянинг “Dünya” газетаси.
Тадбирдан тушадиган бевосита даромад турар жой, логистика ва тегишли хизмат туфайли 60-62,5 миллион долларга етиши кутилмоқда.
Анжумандан кутилаётган асосий натижа мудофаа саноати билан боғлиқ. Иттифоқнинг ҳарбий харажатни ялпи ички маҳсулот 5 фоизигача ошириш тўғрисидаги қароридан сўнг туркиялик ишлаб чиқарувчилар дрон, зирҳли транспорт воситалари ва ракета тизими учун янги шартномалар олишни кўзлаган. Ҳарбий-саноат мажмуасига ижобий таъсир уч йил ичида 3 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Газета таъкидлашича, мамлакат учун узоқ муддатли макроиқтисодий фойда йилига тахминан 1,7 миллиард долларга етиши мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА