НАТО Бош котиби Туркия президентидан миннатдор
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Туркия президентига Россия ва Украина ўртасида давом этаётган зиддиятга сиёсий ечим топишдаги шахсий ташаббуси учун миннатдорлик билдирди.
Столтенберг ўз мурожаатида Режеп Таййип Эрдўғон билан гаплашгани, Россиянинг Украина атрофидаги ҳарбий кучини мустаҳкамлаши масаласини муҳокама қилганини билдирди.
— НАТО ҳар қандай вазиятда ҳар қандай мулоқотга тайёр, — дея қўшимча қилди Йенс Столтенберг.