НАСА раҳбари: Агентликнинг асосий вазифаси – ўзга сайёраликларни қидириш
НАСА раҳбари Жаред Айзекман “Pоliticо” нашрига берган интервьюсида айтишича, ташкилот миссияси ердан ташқари ҳаётни қидиришдан иборат.
– “Инсоният коинотда ёлғизми ёки йўқ?” деган саволга жавоб топиш НАСА фаолиятининг асосини ташкил этади, – деди у.
Шунингдек, мулозим келажак авлод коинотни ўрганишга илҳомлантирилиши ҳам жиддий эътиборда бўлишини таъкидлади.
Февраль ойида АҚШ собиқ Президенти Барак Обама америкалик блогер Брайан Коэн билан суҳбатда ўзга сайёраликлар мавжудлигига ишониши, фақат уларни шахсан кўрмаганини айтди. Сўнгра президентлик даврида ўзга сайёраликлар билан алоқа ўрнатиш бўйича бирор далилга дуч келмаганини тан олган.
Мавзуга изоҳ берар экан, амалдаги етакчи Дональд Трамп Обамани махфий маълумотни ошкор қилишда айблади. Кейинроқ эса Пентагоннинг ердан ташқаридаги ҳаёт ва номаълум учар жисмлар тўғрисида маълумот нашр этишга ваъда берди.
С.Раҳимов, ЎзА