Нарухито Япония императорлик тахтини расман эгаллади
Янги императорнинг тахтни эгаллаш маросими Токиодаги император саройининг энг нуфузли Қарағай залида бўлиб ўтди.
Бугун, 22 октябрь куни Япония императори Нарухито мамлакат конституцияси ва император сулоласи қонунига мувофиқ тахтни эгаллашини расман маълум қилди.
Янги императорнинг тахтни эгаллаш маросими Токиодаги император саройининг энг нуфузли Қарағай залида бўлиб ўтди.
Маросимда мамлакат расмийлари ва маҳаллий аҳолидан ташқари 174 мамлакатдан 400 га яқин хорижлик делегатлар иштирок этди.
Маълумот учун, Нарухито жорий йилнинг 30 апрель санасида отаси Акихитодан сўнг тахтни эгаллаш ваколатига эга бўлган эди.