Наманганда ёғоч ўймакорлиги анъаналари давом эттирилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманидаги Келажак тонги маҳалласида яшовчи Раҳматилло Абдуллаев томонидан ташкил этилган оилавий корхонада ёғоч ўймакорлиги анъаналари давом эттирилмоқда.
Корхонада қимматбаҳо ёғоч турларидан ўймакор устунлар, эшиклар ва турли безак буюмлари тайёрланади. Маҳсулотлар юқори сифати ва нафис нақшлари билан ажралиб туради. Айрим буюмларнинг қиймати 3 минг АҚШ долларигача етади.
[gallery-30621]
Айни пайтда корхонада 15 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланган. Тайёрланаётган маҳсулотлар ички бозордан ташқари қўшни давлатларга ҳам етказиб берилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА