Наманганда “Мода ва истеъдод – 2024” ҳафталигига старт берилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда 63-Халқаро гуллар фестивалининг шов-шувли тадбирларидан бири – “Мода ва истеъдод – 2024” ҳафталиги бошланди.
Тадбирнинг очилиши катта шодиёнага айланди. Унда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов сўз олиб, бу йил фестивалнинг нуфузи янада кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Ҳафталик ишига муваффақият тилади.
Сўнг, наманганлик ёш дизайнерлар томонидан яратилган бежирим коллекциялар тақдимоти ўтказилди. Эътиборлиси, миллий ва замонавий либосларнинг янгича талқинида қадрият ва урф-одатларимиз уйғунлашган брендлар устуворлик қилди. Дастурда болалар кийимларига ҳам алоҳида урғу берилгани олқишлар билан кутиб олинди.
[gallery-17632]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА