Наманганда кунгабоқарни қайта ишлаш корхонаси фаолият бошлади
Янги Наманган туманидаги Оромгоҳ маҳалласида жойлашган “Zarkent Trade” хусусий корхонасида кунгабоқарни қайта ишлаш йўлга қўйилди.
Айни пайтда корхонада ойига 90 тонна кунгабоқар қайта ишланмоқда. Замонавий ишлаб чиқариш жараёнининг йўлга қўйилиши натижасида 10 нафар маҳаллий аҳоли вакили доимий иш билан таъминланди.
Мазкур лойиҳа ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллий хомашёни қайта ишлаш ҳажмини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.
[gallery-32418]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА