Наманганда IT-таълимни кенгайтириш бўйича “Синергия корпорацияси” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳар ҳокими Aюбхон Камолов “Синергия” корпорацияси вакиллари — Россия Федерацияси “Синергия” университетининг минтақавий ривожлантириш бўйича проректори Михаил Ерофееев, “Минтақавий техникумлар” лойиҳасини ривожлантириш бўйича директори Aлександр Тетерюк ва корпорация президентининг Ўзбекистон бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Охунбобоев билан учрашди.
Томонлар Наманган шаҳрида рақамли таълимни янада ривожлантириш, юқори малакали IT- мутахассислар тайёрлаш, “Синергия Наманган” рақамли касблар техникуми базасида малака ошириш ва касбий тайёргарлик дастурларини ташкил етиш бўйича амалий масалаларни муҳокама қилдилар.
[gallery-26394]
Шунингдек, “IT WOMEN-2025” лойиҳаси доирасида Наманган шаҳри аёллари учун рақамли касбларни ўрганиш, сунъий интеллект технологиялари ва нейрон тармоқлардан кенг фойдаланиш ҳамда халқаро IT бозорга чиқиш имкониятларини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш ва минтақада рақамли кадрлар тайёрлашни янги босқичга олиб чиқиш бўйича муҳим келишувга эришилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА