Наманганда энергетиклар куни нишонланди
Наманганда 22 декабрь – Энергетиклар куни муносабати билан соҳа ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда кейинги йилларда энергетика тизимини такомиллаштириш, соҳага илғор технологияларни жалб қилган ҳолда, тармоқни модернизация ва реконструкция қилишга устувор эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Ўтган 4 йил мобайнида вилоятда жами 1526,8 километр ёки 79,5 фоиз электр узатиш тармоқлари қурилиб, 704 та ёки 61,4 фоиз трансформатор пунктлари ўрнатилди.
[gallery-550]
Энергетиклар ишини янада жадаллаштириш мақсадида, 2019 йилда 9 та янги бурғилаш махсус техникаси олинди.
Келгуси йилда эса, энергетиклар меҳнат жамоаси томонидан 850 километр электр узатиш тармоқлари қурилиб, 270 та трансформатор пунктларини ўрнатиш режалаштирилган.
Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ш. Абдураззақов соҳа ходимларини касб байрами билан қутлаб, “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”га 20 та “Газель” бригада машинаси, 1 та электротехник синаш махсус техникаси ва 1 та Кран манипулятор махсус техникасини топширди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА