Наманганда электр таъминоти янада яхшиланади
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Наманган ҳудудий филиали истеъмолчиларга етказиб берилаётган электр энергияси сифати ва барқарорлигини таъминлаш борасида қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Филиал томонидан вилоятдаги 37 та маҳалла фуқаролар йиғинида 905 дона темир-бетон таянч устун, 89,4 километр электр тармоғи тортиш ҳамда 38 та трансформатор ўрнатиш режалаштирилган. Режага асосан, барча объектларни лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ тайёрланиб, лойиҳа асосида тармоқ тортиш учун 2520 дона таянч устун ўрнатиш ишлари бажарилди. Бугунги кунда 16,3 километр узунликда 0.4-6-10 кВ электр узатиш тармоқлари ва 15 дона трансформатор пункти модернизация қилинди. Ушбу ишларга 3,2 миллиард сўм маблағ сарфланди.
[gallery-11274]
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 55 та маҳаллада жами 81,3 километр электр тармоғи тортиш, 3142 дона таянч устун ўрнатиш ва 46 дона трансформатор пункти ўрнатиш режалаштирилди. Бу борада барча объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олинган. Бажарилган лойиҳа ишларига асосан тармоқ тортиш учун 3142 дона темир-бетон таянч устун ўрнатиш ишлари тўлиқ бажарилди. Ҳозирга қадар 78,4 километр узунликда 0.4-6-10 кВ электр узатиш тармоқлари ва 3 дона трансформатор пункти модернизация қилинди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА