Наманганда дўстлик фестивали
Наманганда “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида фестиваль бўлиб ўтди. Унда вилоятда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг миллий урф-одатлари, таомлари, қадриятлари ва ҳунармандчилик ишлари намойиш этилди.
Таъкидлаш жоиз, вилоятида миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга доир вазифаларни бажаришда давлат ташкилотлари билан миллий-маданий марказлар, дўстлик жамиятлари, ижодий уюшмалар, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг фаолиятини идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
[gallery-6103]
Тадбирда вилоят ижтимоий-иқтисодий юксалишида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган рус, корейс, қирғиз ва тожик миллий маданий марказларига 50 миллион сўм миқдоридаги маблағ сертификатлари топширилди.
Фестивалнинг бадиий қисмида турли миллат вакиллари ўзларининг жозибали куй ва қўшиқлари ҳамда рақсларини моҳирона ижро этиб, йиғилганларни хушнуд этди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА