Наманганда дарахт экиш акцияси ўтказилди
Ўсимликлар дунёси ҳаёт учун зарур кислороднинг асосий манбаидир. Бир гектар майдондаги дарахтлар бир кеча-кундузда ўртача 500 кишини кун давомида кислород билан таъминлашга етади. Оддий қилиб айтганда, тўртта дарахт бир кишининг кислородга бўлган эҳтиёжини қондиради.

Наманган шаҳрида ўтказилган дарахт экиш акцияси шу нуқтаи назардан ва бундан ташқари, экологик, эстетик, табиатпарварлик маданиятини юксалтириш жиҳатидан ҳам эътиборга молик хайрли тадбир бўлди.

Акцияда кенг жамоатчилик ва аҳоли вакиллари иштирокида шаҳарнинг марказий кўчаларига ўн минглаб туп манзарали дарахт ниҳоллари экилди. Бунда шаҳар иқлимига мос чидамли кўчатлар экилишига алоҳида эътибор қаратилди. Шаҳарнинг 22 та кўчаси бўйлаб умумий узунлиги 54 километрлик ҳудудга экилган 14 минг тупга яқин манзарали дарахт, жумладан, ипак акацияси, лола дарахти, оқ қайин, дуб, мажнунтол, элдор қарағайи, япон сафураси, бурама тол, каштан каби ноёб кўчатлар баҳорда шаҳар кўркига кўрк қўшадиган бўлди. Акция доирасида Ғирвонсой мавзесидаги айни кунларда таъмирланаётган “Ўн бир Аҳмад” зиёратгоҳида ҳам юз тупдан зиёд манзарали дарахт кўчатлари экилди.