Наманганда банкоматлар сони қанча?
Сўнгги йилларда мамлакатимизда банк-молия тизимида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида аҳолининг нақд пулга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш, пластик карталар билан ҳисоб-китоб қилиш механизмини ишлаб чиқишда сезиларли ютуқларга эришилди.
Бунинг ёрқин исботини Наманган вилоятида амалга ошириб келинаётган изчил саъй-ҳаракатлар мисолида кўриш мумкин. Марказий банк вилоят бошқармаси маълумотига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига вилоят шаҳар ва туманлари ҳудудидаги банклар ва банк хизмати кўрсатиш марказларига 209 та “Ҳумо” ҳамда 134 та “Узкард” банкомати ўрнатилган бўлиб, улардан кеча-кундуз узлуксиз фойдаланилиши йўлга қўйилди. Мазкур жараён Марказий банкнинг алоҳида назоратига олинган.
Бундан ташқари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда тадбиркорларнинг савдо нуқталарида 9 минг 993 та “Ҳумо” ва 13 минг 284 та “Узкард” терминали узлуксиз ишлаб турибди. Муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони эса 1 миллион 278 минг донага етказилди.
2020 йилнинг ўтган даврида банк кассаларига 8 триллион 886 миллиард сўм нақд пул жалб қилинди. Жорий йилда эса 9 триллион 775 миллиард сўм нақд пул жалб қилиниши мўлжалланмоқда.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА