Наманганда ҳам сайловчилар фаоллиги давом этмоқда
Наманган вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 44-Сардоба ва 49-Уйчи сайлов округлари бўйича такрорий сайловлар ўтказилмоқда.
Наманган вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 44-Сардоба ва 49-Уйчи сайлов округлари бўйича такрорий сайловлар ўтказилмоқда.
Уйчи туманидаги 49-Уйчи сайлов округи бўйича сайлов ўтказувчи 447-сайлов участкасида такрорий овоз бериш Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексида белгиланган ташкилий-ҳуқуқий меъёрлар асосида бошланди.


– Участкамизда рўйхатга олинган 2 минг 565 нафар сайловчининг 1 минг 133 нафари, яъни 44 фоизи соат 10.00 гача шахсан келиб, ўзининг конституцион ҳуқуқидан фойдаланди, – дейди участка сайлов комиссияси раиси Обиджон Пўлатов. – Ва овоз бериш жараёни сайловчилар фаоллигида давом этяпти. Такрорий сайлов жараёнида фуқароларимизнинг мамлакат келажагига дахлдор сиёсий масалага бефарқ эмаслиги янада ёрқинроқ ифодасини топяпти.