Наманганда чигит экиш бошланди
Жорий йилда вилоятдаги 1053 та фермер ва пахта тўқимачилик кластер корхоналари томонидан 63 минг 406 гектар майдонда пахта етиштириш режалаштирилган.
Кенг жамоатчилик эътибори коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган, ижтимоий, иқтисодий соҳаларда эҳтиёт чораси сифатида баъзи чекловлар жорий қилинаётган шу кунларда халқимизнинг эртанги куни, фаровонлиги омили бўлган меҳнат жараёнлари ҳам давом этмоқда. Айниқса, ризқ-рўзимиз манбаи бўлган, бой берилган ҳар бир кун ҳосилдорликда ўз сўзини айтадиган қишлоқ хўжалигида асло ишни ўз ҳолига ташлаб бўлмайди.
Буни чуқур англайдиган тажрибали бободеҳқонлар томонидан вилоятда коронавирус профилактикаси доирасида жорий қилинган карантин тартиб қоидаларига амал қилган ҳолда чигит экишга киришилди.
Жорий йилда вилоятдаги 1053 та фермер ва пахта тўқимачилик кластер корхоналари томонидан 63 минг 406 гектар майдонда пахта етиштириш режалаштирилган.
Бугунги кунга асосан Чуст, Мингбулоқ, Тўрақўрғон, Чортоқ, Уйчи ва Поп туманларида 1 минг 500 гектардан ортиқ майдонга чигит экилди. Қолган туманларда ҳам ер майдонлари чигит экишга тайёрланди ва уларда ҳам фермер хўжаликларида белгиланган график-режалар асосида чигит экиш ишлари бошланади.