Мьянмада нефрит кони ўпирилиб тушди
Мьянма шимолидаги Качин штатида нефрит конининг ўпирилиб тушиши оқибатида 20 га яқин одам кон ичида қолиб кетди, дея хабар бермоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги.
Ҳодиса душанба куни эрталаб Хпакант ҳудудида содир бўлган.
– Ҳозиргача икки жасад топилди, қутқарув ишлари давом этмоқда, - деди маҳаллий қутқарув хизмати расмийси. – Ҳалок бўлганлар сони 10 кишидан ошиши мумкин.
Унинг айтишича, ушбу фожеа яқин атрофдаги уйларни ҳам вайрон қилган.
М.Пирматова, ЎзА